Turonbank Avto Kredit
22,9% foiz stavkasi, 48 oygacha, 20% boshlangich tolovi.
Avtokredit — 22,9% бирламчи ва иикиламчи (Б/У Сергелидан) бозордан шартнома суммасининг 80 фоизигача бўлган миқдорда 4 йил муддатгача, уни узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.
Автокредит шарти:
- Автокредит бирламчи ва иккиламчи бозордан харид қилинадиган автомобилларга ажратилади
- Ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган иккиламчи бозордан харид қилинадиган автомобилнинг базавий ҳисоблаш миқдори (БХМ)нинг 1000 (бир минг) баробаридан ошмаган миқдорда 3 йил муддатгача, муддатини узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади
Avtokredit қайтариш усули: аннуитет
Бошланғич бадал |
Йиллик фоиз ставкаси |
Кредит муддати |
20% | 22,9% | 48 ой |
Автокредит — 24 — 26% бирламчи ва иикиламчи бозордан шартнома суммасининг 70 фоизигача бўлган миқдорда 3 йил муддатгача, уни узайтириш ҳуқуқисиз ажратилади.
Avto kredit қайтариш усули: дифференциал
Бошланғич бадал | Йиллик фоиз ставкаси | Кредит муддати |
30% | 26% | 36 ой |
40% | 25% | 36 ой |
50% | 24% | 36 ой |
Мижоз ўз фуқаролик паспортини шахсан кўрсатган ҳолда паспорт нусхаси билан бирга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- қарз олувчининг охирги 12 ойлик даромадлари тўғрисида маълумотнома;
- агар қарздор тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса якка тартибдаги тадбиркор гувохномаси ёки даромад манбасини тасдиқловчи қонунчиликда кўрсатилган бошқа хужжат нусхаси;
- қарз олувчи ва автотранспортни ишлаб чиқарувчи ташкилот ёки унинг жойлардаги расмий дилери ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси;
- таъминотга оид ҳужжатлар. Агар кредит таъминоти сифатида бошқа кўчар ёки кўчмас мулк гарови тақдим этладиган бўлса, гаровга тақдим этилиши кўзда тутилган мулкни махсус лицензияга эга бўлган мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланган ҳисоботи ва бошқалар.
Таъминотни расмийлаштириш тартиби
Автокредит бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизлар қайтарилишининг таъминоти сифатида кредит ҳисобидан сотиб олинаётган автотранспорт воситаси гарови тақдим этилганда қуйидаги қийматларда гаровга қабул қилинади:
№ | Ишлаб чиқарилган йили | Гаров қиймати (олди-сотди нархига нисбатан фоизда) |
1 | 5 йилгача | 85 фоизгача |
2 | 5 йилдан ошган 7 йилгача | 70 фоизгача |
Автокредит таъминоти сифатида ишлаб чиқарилганига ишлаб чиқарилган йилини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 5 (беш) йилдан ошмаган бошқа ликвидли автотранспорт воситаси гарови тақдим этилганда, гаров қиймати амалдаги кредит сиёсати талабларидан келиб аниқланган ҳолда гаровга қабул қилинади.
Таъминотнинг етмаган қисмига бошқа ликвидли мулк ёки тўловга лаёқатли учинчи шахс кафиллиги ёки кредит қайтарилмаслик хатарини суғурталаш полиси қабул қилинади. Бунда бир жисмоний шахснинг кафиллиги, кафилнинг тўлов лаёқатидан келиб чиққан ҳолда, кредит сиёсатида белгиланган миқдордан кўп бўлмаган суммада қабул қилинади.