UzAutoMotors va GM Uzbekistan YangiliklariAvtokredit Narxlari 2024
UzAuto Motors (GM Uzbekistan) ўқитувчилар учун махсус акция эълон қилади
UzAuto Motors (GM Uzbekistan) компанияси барча ўқитувчиларни касб байрами билан муборакбод этган ҳолда Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан махсус акция эълон қилади.
Реклама
Акция фақат умумтаълим, ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун амал қилади ҳамда Chevrolet Spark ва Lacetti автомобилларини қуйидаги шартларда муддатли тўловга харид қилиш имконини беради:
— Chevrolet Spark — 70% олдиндан тўлов, муддати 6 ой;
— Lacetti 3 поз — 60% олдиндан тўлов, муддати 1 йил.
Реклама
Муддатли тўловга автомобиль харид қилиш учун харидор юқорида кўрсатилган таълим муассасининг ўқитувчиси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши лозим.
Шунингдек автомобилни гаровга қўйиш ҳамда ҳатардан суғурталаш ҳам мазкур акциянинг асосий шартларидан бири саналади.
Шартномаларни қуйидаги дилерлик корхоналаридан олиш мумкин:
- «AS SERVIS» тармоқларининг дилерлик корхоналари
- «Сергели Автотеххизмат» АЖ
- «Nurafshon Avtocentr» МЧЖ
- «Qaraqalpaqavtotexxizmet» МЧЖ
Акция 2019 йилнинг 30 сентябрига қадар амал қилади.
Boshlangich tolovsiz avto kreditlarni xamma kutyabdi shu qatori oqituvchilaram
Аввало укитувчиларни уйлаб жуда яхши иш килинибди. Килинган акцияни аммо, лекин, бирок деган жойи бор экан. Энди буни жуда ахмокона акция, акция хам деб булмайди. Нега аввалгилари каби 50% ва 2 йил муддат килинса булмасмиди. Уйлашимча аввалги акциядан айрим укитувчиларни умуман хабари хам йук (руйхат хакида айтмокдаман), хабари борлар бошкарма бошлиги, булим бошлиги ва шу каби укитувчиликка алокаси йук ходимлар. Майли савоб иш килмокчи булибсизлар илтимос охиригача килинглар ва хаммага бир хил куз билан каранглар. Хайрли ишларизда оллохни узи мададкор булсин.
50%лик дастлабки тулов Билан 2 йилдан фоизсиз Тулаш шарти Билан укитувчиларга автомобил олишда чегара куймасдан яъни лимит куймасдан бериш имкони йукмиди бизага етмай хам колдику, кани бу байрамга деб камгина Мошина такдим килдинглар бу адолатданмас
ўқитувчиларга 0% деганди нега 70% уларни ойлиги кам бўлса
0% машина укитувчиларга бўлиши керак эди
Уқитувчиларнинг ойлиги етмайди нима мазақ қиласанлами.
Бу акция деб аталмайди,бу оддий куз буямачилик.Чунки фоизсиз,биринчи туловсиз булсагина шуни акция деса булади,качонгача шундай ёлгон рекламалар давом этади.
Президент айтса буладику уз автога нархларини тушир деб, лекин айтмайди, сабаби демак кандайдир манфаатдорлик бор узавто томонидан президентга, нима эмиш президент айтади лекин уни гапини пастдагилар бажармайди деб, айтиш билан айтишниям катта фарки борда кани президент айтганини бажармасинчи пастдагилар Сталиндай растрел без суда и следствия деб буйрук чикарсинчи кейин кураман бажармаганини пастдагиларни, ёки узи ишдан кетади ёки отилиб кетади.Халкни рози килиш бу!!! Одолат исмли кизни аллакачон вазирликлар ок килиб юборган уртоклар. Билмадимда шундай давом этаверса ё номимиз чикади ё ……мимиз.